ЮРТИМИЗ ТАДБИРКОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
1950
Шу йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказиб, юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир қатор муҳим вазифалар ва режаларга тўхталиб ўтган эди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбари А.Икрамов бошчилигида юртимиз тадбиркорлари билан учрашув ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, шаҳар ва туманларда ташкил этилган студияларда ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Савдо-саноат палатаси вакиллари, Жўқорғи Кенгес депутатлари, ҳукумат аъзолари, вазирликлар ва ҳокимликлар, идора ва ташкилотлар ва тижорат банклари раҳбарлари, тадбиркорлар қатнашди.
Учрашувни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов очди.
Таъкидланганидек, Ҳурматли Президентимиз учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини муҳокама қилиб, тадбиркорларнинг таклифларини, уларнинг мурожаат ва муаммоларини тинглади. Юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш борасида бир қатор ҳаётбахш режа ва вазифаларни белгилаб берди.
Энг долзарб муаммоларни тизимлаштириб, уларни ҳал этишга қаратилган 7 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилгани, бу борада бир қатор имкониятлар, қулайликлар яратилишини таъкидлагани тадбиркорларнинг эртанги кунига бўлган ишончни янада оширди.
Айниқса, Қорақалпоғистонда тадбиркорлар учун шароитлар яратиш борасидаги таклиф ва ташаббуслари тадбиркорларни янада руҳлантириб юборди.
Учрашувни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А,Икрамов олиб борди.
Унда Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида белгилаб берилган йўналишлар бўйича имкониятларини ишга солиб, ўз тадбиркорлигини ривожлантиришни ният қилган бир қатор тадбиркорларимиз сўзга чиқиб, ўз фикр ва таклифларини билдирди.



Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати