ТАНЛОВЛАР ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
2352
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси томонидан ўтказилаётган “Касаба уюшмалари лауреати”, “Энг намунали аёл иш берувчи”, “Энг яхши маҳалла раиси” ҳамда “Энг яхши сектор раҳбари” танловларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов сўзга чиқиб, Ҳурматли Президентимиз томонидан юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, айниқса, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарлигидаги Республика комиссияси ва унинг таркибидаги Ишчи гуруҳлар мамлакатимиз ҳудудларида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Шунингдек, бу эзгу мақсадни амалга оширишда намунали ва тизимли фаолият олиб борган масъулларни рағбатлантириш амалиёти жорий этилди.
Бунда “Касаба уюшмалари лауреати”, “Энг намунали аёл иш берувчи”, “Энг яхши маҳалла раиси” ҳамда “Энг яхши сектор раҳбари” танловларининг ўтказилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Танловларнинг шаҳар ва туман босқичлари шу йилнинг июнь ойида, Қорақалпоғистон Республикаси босқичи июль ойида ўтказилди.
“Касаба уюшмалари лауреати” танловида Кегейли тумани “Рус-Ислам-Султан” оилавий корхонаси раҳбари Айжамал Раметова биринчи, Беруний туманидан якка тартибдаги тадбиркор Роза Джуманазарова иккинчи, Қораўзак туманидан тадбиркор Замира Утепбергенова учинчи ўринни эгаллади.
«Энг яхши сектор рахбари» танловида Қораўзак тумани 1-сектор раҳбари Узақберген Утамбетов биринчи, Шуманай тумани 3-сектор раҳбари Полат Искендеров иккинчи, Бўзатов тумани 4-сектор раҳбари Жанибек Казбеков учинчи бўлди.
«Энг намунали аёл иш берувчи» танловида Амударё тумани “Тамара текстиль” МЧЖ раҳбари Тамара Юсупова биринчи, Қўнғирот тумани “Устюрт гиламлари” ИЧК раҳбари Гулжайсан Сагинбаева иккинчи, Шуманай тумани “SHOMANAY SHAMENAY” МЧЖ раҳбари Шахрибану Юсупбаева учинчи бўлди.
«Энг яхши маҳалла раиси» танловида Нукус шаҳри “Сарбиназ” МФЙ раиси Мадияр Аминов биринчи, Чимбой тумани “Пашент тау” ОФЙ раиси Азизбек Айтымбетов иккинчи, Қўнғирот тумани “Қунғирот” МФЙ раиси Марияш Уразалиева учинчи ўринни эгаллади.
Танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди. Танловларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида биринчи ўринларни эгаллаган ғолиблар республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши маълумотлари асосида тайёрланди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати