СОҲА ФИДОЙИЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
2889
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорига мувофиқ, бир гуруҳ ватандошларимиз фахрий унвонлар, ордень ва медаллар ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 30 сентябрь куни мазкур мукофотларни топшириш маросими бўлди.
Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов йиғилганларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан қизғин муборакбод этди.
Таъкидланганидек, Ҳурматли Президентимиз томонидан таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, соҳада улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Аҳамиятли томони, ўқитувчилар ва мураббийлар ҳамиша Президентимиз ва давлатимиз эътиборида бўлиб келмоқда.
Байрам муносабати билан бир гуруҳ ватандошларимиз юртимизнинг юксак мукофотларини олишга муяссар бўлгани ҳам ана шу эътибор ва ғамхўрлик натижасидир.
Тадбирда фахрий унвонлар, орден ва медаллар, кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.
Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар меҳнатларини юксак баҳолагани учун республикамиз раҳбарларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати