ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ НУРОНИЙЛАРНИ ТАҚДИРЛАДИ
2370
Юртимизда “Кексаларни қадрлаш, уларга ҳурмат-иззат кўрсатиш – халқимизга хос улуғ фазилат” деган ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик давомида юртимиздаги барча нуронийлар, ёлғиз яшовчи, ногиронлиги бўлган кексалар, 100 ёшдан ошган табаррук нуронийлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, саховат ва мурувват уйида яшаётган кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга эътибор кўрсатилиб, турли маданий, хайрия тадбирлари, учрашувлар ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида 7 октябрь куни пойтахтимизда нуронийлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.
Унда жамиятимизнинг турли соҳаларида меҳнат қилган, юртимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшган, бугунги кунда ўзининг ҳаётий тажрибасини ёшларга ўргатиб келаётган фаол нуронийларимиз ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг махсус қарорига мувофиқ бир гуруҳ нуронийларимизни “Ардақлы нураный” ва “Ўатан пидайысы” кўкрак нишонлари билан тақдирлади.
Тадбирда Қорақалпоғистон санъат усталари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати