ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ АҚШ ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
1763
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камалов 28 октябрь куни АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди.
Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов меҳмонни республикамизга ташрифи билан табриклаб, Ўзбекистон ва АҚШ давлатлари ўртасидаги стратегик шериклик ва ўзаро дипломатик алоқалар савдо-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиб, бу борада амалга оширилаётган лойиҳалар ўзининг ижобий натижаларини бераётганини таъкидлади.
Ўз навбатида АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм самимий қабул учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди. Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Қорақалпоғистонда рўй бераётган улкан ўзгариш ва янгиланишларга юксак баҳо берди.
Қабулда келажакда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Маълумот учун, АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Қорақалпоғистонга ташрифи давомида И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи, Миздаҳқан тарихий ёдгорлиги, таълим ва тиббиёт муассасалари билан танишуви, Орол денгизига саёҳати режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати