ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ТАБРИКЛАДИ
2041
4 ноябрь куни Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, касаба уюшмалари фаоллари иштирок этди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов тадбирни кириш сўз билан очди.
Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов йиғилганларни Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан қизғин табриклади ва Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида касаба уюшмалари ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фаолиятини такомиллаштиришга эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
2019 йил 6 декабрь куни «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги, 2020 йил 23 ноябрь куни «Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари қабул қилинди. Бу янгилик юртимиздаги беш ярим миллиондан зиёд касаба уюшмалари аъзолари томонидан юксак эҳтиром билан кутиб олинди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов 2021 йил давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан ўтказилган танловлар ғолибларини тақдирлади.
Шунингдек, меҳнат фахрийлари ва касаба уюшмалари фаоллари Ўзбекистон касаба уюшмалари куни белгиланганининг 1 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан эсдалик нишонлари билан тақдирланди.
Тадбир Қорақалпоғистон санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати