Жумладан, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Нукус шаҳрида юқори даражада ўтказилган Халқаро бахшичилик санъати фестивалида ушбу санъат тури Марказий Осиё маданияти тамаддунида катта аҳамиятга эга санъат йўналиши эканлигини халқаро санъатшунослар томонидан эътироф этилганлигининг гувоҳи бўлдик. Бугун ана шу халқаро фестивални ташкил этишда жонбозлик кўрсатган, тинмай меҳнат қилган, ўз вазифасини юксак масъулият билан, чин кўнгилдан адо этган бир гуруҳ ташкилий гуруҳ вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси томонидан «Ўатан пидайысы» (Ватан фидойиси) кўкрак нишони билан тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Халқаро бахшичилик фестивалини муносиб ташкил этишда елкадош бўлган қардош қорақалпоқ халқига миннатдорчилик билдириб, бугунги мукофот ушбу санъат турига бўлган эътибор ва уни ривожлантиришга қўшилган муносиб ҳиссанинг ёрқин намунаси ҳисобланишини таъкидлади.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги