ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСДА ҚАБУЛ
2551
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов 25 ноябрь куни БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Матильда Димовска, Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фуджияма, БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги вакили Ю Юни қабул қилди.
Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов меҳмонларни республикамизга ташрифи билан табриклаб, юртимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда, айниқса, Орол денгизининг қуриши оқибатида келиб чиққан экологик вазиятни юмшатиш, аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича амалга оширилаётган эзгу ишларга тўхталиб ўтиб, бунда халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ Тараққиёт дастури, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ҳамда бир қатор ривожланган давлатларнинг кўрсатаётган ёрдамини алоҳида таъкидлади.
Ўз навбатида меҳмонлар самимий қабул учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига миннаторлик билдириб ўтди. Оролбўйи минтақасини, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасини ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни қўллаб-қувватлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларга янада кўмаклашиш, ўзаро ҳамкорлик қилиш ва биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесиининг матбуот хизмати