ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ НОРВЕГИЯ ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
1371
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камалов 25 октябрь куни АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Джон Микал Квистадни қабул қилди.
Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов меҳмонни республикамизга ташрифи билан табриклаб, Ўзбекистон ва Норвегия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик натижасида юртимизда бир қатор лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлади. Айниқса, ривожлантиришга хизмат қилиб, бу борада амалга оширилаётган лойиҳалар ўзининг ижобий натижаларини бераётганини таъкидлади. Айниқса, Норвегиянинг БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст фондининг ишини фаолиятини молиялаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.
Ўз навбатида Норвегиянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Джон Микал Квистад самимий қабул учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди. Сўнгги йилларда юртимизда Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик вазиятни бартараф этиш, Оролбўйи минтақасидаги аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фаровон турмушини таъминлаш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганина алоҳида тўхталди.
Қабулда келажакда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати