Кам таъминланган оилалар давлат эътиборида
1872
26 ноябрь куни Қанликўл тумани “Қанликўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 20 хонадонга мўлжалланган турар жой ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, “Ўзбекнефтьгаз” АЖ вакили О.Сагдиев, туман ҳокими А.Ибрагимов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кам таъминланган, ўзганинг кўмагига муҳтоэ оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Ҳудуддаги қишлоқ шифокорлик поликлиникасининг бўш турган эски иморатини турар жойга мослаштириш мақсадида “Ўзбекнефтьгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 620 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига реконструкция ишлари амалга оширилди.
Иморат 2 қаватли, 20 хонадонга мўлжалланган бўлиб, барча қулай шароитлар яратилган. Ҳар бир хонадон замонавий иситиш ускуналари билан таъминланган.
Маросимда хонадонлар калитлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Ҳомийлар томонидан оилаларга кундаликли маиший техникалар совға қилинди.

Қанликўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати