“АЙҚУЛАШ” АНСАМБЛИГА 65 ЙИЛ
4321
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли ташкил этилганлигининг 65 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов ансамбль жамоасини ва фахрийларини ансамблнинг 65 йиллик юбилейи билан қизғин табриклади.
Таъкидлаганидек, бугунги кунда юртимизда Президентимиз раҳбарлигида маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга, ижодкор инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга улкан эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Халқимизнинг бетакрор маданияти билан санъатини ривожлантиришда, уни дунёга танитишда «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу ансамбль жамоаси миллий қўшиқчилик, созандалик ва рақс санъати бўйича мамлакат ва халқаро миқёсда катта муваффақиятларни қўлга киритиб келмоқда.
Ансамблнинг ижодий жамоаси кўп асрлик бой маданиятимиз билан санъатимизни фақатгина тарғиб этиб қолмасдан, халқимизнинг маънавий дунёсини янада бойитиш, ёш авлодни миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Давлат тадбирларининг концерт дастурлари, республика миқёсида ўтказилиб келинаётган умумхалқ байрамлар, фестиваллар ва бошқа маданий тадбирларда «Айқулаш» ансамбли ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.
Ансамбль жамоасининг Россия, Озарбайжон, Молдова, Украина, Беларусь, Грузия, Арманистон, Жанубий Корея, Хитой сингари бир қатор давлатларда гастроль сафарларида ва фольклор фестивалларида қатнашиб, халқаро маданий ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшиши – бу қорақалпоқ миллий маданияти ва санъатига бўлган ҳурмат, садоқат ва фидойилик намунасидир.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан ансамбль жамоасининг бир гуруҳ аъзолари ва нуронийлари Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Тадбирда Қорақалпоғистон санъат усталари ва ёш истеъдод эгалари ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати