ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИНИНГ ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
4650
30 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, cектор ва соҳа раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Жўқорғи Кенгес депутатлари шаҳар ва туман студияларида иштирок этди.
Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов кириш сўз билан очди ва бошқариб борди.
Депутатлар сессиянинг Котибиятини сайлади ва кун тартибини тасдиқлади.
Сессия кун тартибидаги дастлабки масала, яъни «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг (янги таҳрирда) лойиҳаси ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича қўмита раиси З.Реймова баёнот қилди.
Бу масала бўйича 26-сонли “Шаббаз” сайлов округидан Жўқорғи Кенгес депутати Х.Ешимбетов сўзга чиқди.
Депутатлар бу масала бўйича тегишли қарор қабул қилди.
Сессияда «Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси ҳақида масала кўриб чиқилди. Бу масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати В.Каленова баёнот қилди.

Шунингдек, сессияда «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга доир Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасининг Мўйноқ туманидаги ижросининг ҳолати ҳақида, Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳисоботи ҳақида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, бу бўйича депутатлар тегишли қарор қабул қилди.
Шу билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг йигирма учинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати