ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ БМТ МАХСУС МАЪРУЗАЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2169
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камалов 2 декабрь куни БМТнинг терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, асосий эркинликларини илгари суриш бўйича махсус маърузачиси Фионулла Ни Аолайнни қабул қилди.
Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов меҳмонларни Қорақалпоғистонга ташрифи билан табриклаб, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан Янги Ўзбекистонда демкоратик ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида энг аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, манфаатларини таъминлаш, аҳолининг фикр ва дардларини тинглаш, муаммоларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Ўз навбатида БМТнинг махсус маърузачиси Фионулла Ни Аолайн Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, айниқса, йўлдан адашган, хорижий давлатларда ҳуқуқлари бузилган инсонларни, бунда биринчи навбатда хотин-қизлар ва болаларни Ватанга қайтариш борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.
Қабулда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати, М.Ҳабибуллаев олган суратлар