Давлат хизматлари марказининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди
2488
Бугун Хўжайли туманинда Давлат хизматлари марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М. Камалов йиғилганларни янги бинонинг очилиши билан қизғин табриклаб, юртимизда Ҳурматли Президентимиз томонидан илгари сурилган «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойилни ҳаётга кенг жорий қилиш мақсадида фаолият олиб бораётган давлат хизматлари марказларининг фуқароларга қулайликлар яратишга эътибор қаратиб, уларнинг яшаб турган ўринларида, шунингдек олис ҳудудларда давлат хизматларини кўрсатаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Бугунги кунда туман Давлат хизматлари маркази фуқароларга 160 дан ортиқ хизмат турларини кўрсатиб келмоқда.
Замонавий, энг сўнгги ахборот-технология воситалари билан таъминланган бу бинода энди марказ ходимлари ва фуқаролар учун борча қулайликлар яратилди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, фуқароларга қулайликлар яратиш, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш, уларнинг вақтини тежаш мақсадида марказ биносига Халқ қабулхонаси, туман ФҲДЁ бўлими жойлаштирилган. Бу ўз навбатида фуқаролар учун битта ернинг ўзида бир нечта ишларининг бир вақтда ҳал бўлишига имконият яратади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати