Жўқорғи Кенгес Раисининг Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашуви бўлиб ўтди
1614
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камаловнинг Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов меҳмонларни республикамизга ташрифи билан табриклаб, Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва ўзаро дипломатик алоқалар савдо-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиб, бу бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ўзининг ижобий натижаларини бераётганлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчиларининг ташрифидан кўзланган мақсад Қорақалпоғистон Республикасидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига яратилаётган шарт-шароитлар билан танишиш, чет эллик шерикларни жалб қилиш орқали турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга кўмаклашиш, хусусан, хорижий инвестицияларни жалб қилишга қизиқиши бўлган лойиҳа ташаббускорларига амалий ёрдам бериш, илмий, техник ва бошқада ёрдам турларини талаб этадиган соҳаларни ўрганиш ҳисобланади.
Элчиларнинг ташрифи 15-декабрга қадар давом этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати