«ХОШАМЕТ-2021» мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
4604
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида «Хошамет – 2021» йилнинг энг фидойиларини мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов иштирок этди.
Тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов cўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, айниқса Ҳурматли Президентимизнинг ёшларга алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг теран билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, спорт билан шуғулланиши, чет тилларини ўрганиши, тадбиркорликни йўлга қўйиши, энг асосийси, ҳар томонлама соғлом, баркамол бўлиб етишичи учун ғамхўрлик кўрсатиб келаётганлигини алоҳида такидлаб ўтди.
Ундан сўнг, турли соҳаларда фидоийлик кўрсатиб келаётган ёшлар, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ўрнак бўлиб келаётган давлат ва жамоат бошқарув органи вакиллари 20 номинация бўйича «Хошамет – 2021» мукофати билан тақдирланиб, уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати