«Келажак лидерлари» форуми бўлиб ўтди
2417
Бугун «Ўзбекистон Ёшлар форуми – 2021» ҳафталиги доирасида «Келажак лидерлари» форуми ўтказилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камалов сўзга чиқиб, мамлакатимиздаги иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига қизиқтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, кадрлар селекцияси орқали ҳудудларда юқори даражадаги мутахассис давлат фуқаролик ходимларнинг тоифасини ва янги авлодлар орасидан истиқболли кадрларнинг захирасини шакллантиришда «Келажак лидерлари» клубининг ўрни алохида эканлигини такидлаб ўтди. Келажакда клуб аъзоларининг ҳамда ёшларнинг ўз билими ва салоҳияти билан юртимизнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшишларига ишонч билдирди.
Ўндан сўнг ўзларининг ташаббус ва ғоялари билан лойиҳалар ишлаб чиқиб, бир қатор танловларда ғолиб бўлган, шу жумладан, турли соҳаларда юқори натижаларга эришаётган ихтидорли ёшлар сертификат ва қиммат баҳо совринлар билан мукофотланди.
Тадбир давомида ёшлар ўзларининг тайёрлаб келган бизнес ташаббуслари, стартаплари, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмалари бўйича лойиҳаларини таништирди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларининг тайёрлаб келган бизнес ташаббуслари, стартаплари, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмалари бўйича лойиҳаларини таништирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати
