«Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни»га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди
2909
Миллий қора уйлар, деҳқонларимизнинг фидоийлик меҳнатини улуғловчи шиорлар билан безатилган пойтахтимиздаги марказий отчопар майдонида «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни»га бағишланиб байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М. Камалов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан табриклади ва Ҳурматли Президентимизнинг қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган байрам табригининг мазмун-моҳиятини, шунингдек, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва диверсифакcиялаш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, фермер ва кластерларни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги амалга оширилаётган ишларни таъкидлаб ўтди.
Байрам томошалари арқон тортишув беллашуви билан бошланди. Унда Чимбой тумани биринчи, Қўнғирот тумани иккинчи, Шўманой туманининг жамоаси фахрли учунчи ўринларни эгаллаб, ташкилотчилар томонидан баҳоли совғалар билан тақдирланди.
Байрам иштрокчиларининг эътибори қурга қаратилди. Бир нечта вазн тоифаларида полвонлар беллашуви бўлиб ўтди. Бош соврин учун беллашувга Хўжайли туманининг полвони Зарафатдин Турдимуратов ва Шўманой туманининг полвони Абдихаликов Мийирбек ўртага чиқди. Бир-бирига муносиб полвонлар беллашувида Зарафатдин Турдимуратов ғалаба қозонди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов полвонга бош соврин - Ласетти «Джентра» автомашинасининг калитини тантанали тарзда топширди.
Қўчқорлар уруши ҳам томошабинларда алоҳида қизиқиш уйғотди.
Бундан сўнг от спорти мусобақалари бошланди «Қиз қувиш», «Танга олиш» ва бир, уч, беш, етти, ўн айланишга отлар чоптирилди. Унда Тошкент шаҳридан ва республикамизнинг барча туманларидан келган чавандозлар ташкилотчилар томонидан қўйилган қимматбаҳо совринлар учун беллашди.

Айниқса, ўн айланишга чоптирилган отлар барчанинг эътиборида бўлди. Айланишда биринчи бўлиб келган тошкентли Аваз Ҳожининг оти бош совринни енгиб олиб, Ласетти «Джентра» автомашинаси билан мукофотланди. Кейинги совринли ўринларни эгаллаган чавандозлар ҳам қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди. Жумладан, «Қиз қувиш», «Танга олиш», «Кўпкари» мусобақаларининг ғолиблари аниқланиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Байрам иштрокчиларига деҳқонларимиз томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлариниинг ярмаркаси, чевар ошпазларимиз тайёрлаган турли таомлар тақдим қилинди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари санъаткорлари ижросидаги концерт дастури байрам иштрокчиларига юқори кайфият бағишлади. «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни»га бағишлаб ўтказилган байрам халқ сайили билан узоқ давом этти.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати