Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг йигирма тўртинчи сессияси ҳақида ахборот
2320
20 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, сектор ва соҳа раҳбарлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, блогерлар, шунингдек, Жўқорғи Кенгеснинг депутатлари иштирок этди.

Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов очди ва бошқариб борди.

Дастлаб депутатлар сессиянинг Котибиятини сайлади ва кун тартибини тасдиқлади.
Сессия мажилиси кун тартибидаги дастлабки масала, яъни Қорақалпоғистон Республикасини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунлари ҳамда 2022 йилга белгиланган режалар ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг мурожаати тингланди.
Депутатлар бу масала бўйича тегишли қарор қабул қилди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган масалаларнинг бири «Аҳолининг бандлиги тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси тўғрисида бўлди.
Бу масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитасининг раиси Даўытбай Қурбаниязов баёнот қилди.
Қонун лойиҳаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат мунособатлари вазири Юлдаш Олимов сўзга чиқди.

Шунингдек, сессия ишида Фуқароларнинг ҳуқуқларини ва эркинликларини, шу билан бирга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоялашни амалга оширишга оид фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси суди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди ахборотлари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Бу масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси суди бошлиғининг ўринбосари Абилай Адиловнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий судининг бошлиғи Амир Нурлепесовнинг ахборотлари тингланди.

Бундан сўнг Қорақалпоғистон Республикасининг 2022 йилги ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфраструктурасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, бу бўйича депутатлар тегишли қарор қабул қилди.
Шунинг билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг йигирма тўртинчи сессияси ўз ишини якунлади.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмита раиси Борий Олиханов иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати