Жўқорғи Кенгес Раиси энг олис ҳарбий қисмларда кўркам биноларни фойдаланишга топширди
1907
Сўнгги йилларда Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, хизматни ўташ ва яшаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қўшинларнинг жанговар шайлигини юксалтиришга қаратилган. Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 30 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” байрами арафасида мамлакатимиз бўйлаб фойдаланишга топширилаётган ижтимоий ва жанговар тайёргарлик объектлари бунга яққол мисол.
7 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, ҳудудий ҳарбий-мамурий сектор бошлиғи М.Камалов ҳамда Шимолий-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони Нукус туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчиларга байрам арафасида туҳфа сифатида янгидан қурилган кўркам Маънавият ва маърифат маркази ҳамда қисм штаби биноларини фойдаланишга топширди.
Тантанали тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучлар фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қурувчилар иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, бундан олдин энг олис гарнизонда жойлашган мазкур ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчилар ўз фарзандларини фан ва спорт тўгаракларига беришда муаммолар вужудга келарди.
Гарнизондаги 2-сонли ҳарбий шаҳарча ҳудудида 2021 йилнинг март ойида қурилиши бошланган мазкур объект илгари бўш турган 1100 квадрат метр майдонда бунёд этилиб, бино бир қават ва уч мажмуадан иборат. Биринчи мажмуа тантаналар зали ҳамда меҳмонларни кутиб олиш хоналарини, иккинчи мажмуа ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига хизмат кўрсатувчи математика, ментал арифметика, она тили, инглиз тили, рус тили ва компьютер саводхонлиги бўйича тўгарак хоналарини ўз ичига олади. Учинчи мажмуа спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилиб, унда ёпиқ спорт майдончаси, фитнес ҳамда оғир атлетика билан шуғулланиш учун заллар барпо этилди.
Тадбир давомида ҳарбий қисмнинг капитал таъмирдан чиққан 22 хизмат хонасидан иборат бўлган икки қаватли штаб биноси ҳам эзгу ниятлар билан фойдаланишга топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати