“Нукус” полигонида ҳам янги объект очилди
1922
Шимоли-ғарбий ҳарбий округига қарашли “Нукус” полигонида капитал таъмирдан чиқарилган янги Маънавият ва маърифат маркази ҳамда офицерлар ётоқхонаси биноси фойдаланишга топширилди.
Ушбу тантанали маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, ҳудудий ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Мурат Камалов, Шимолий-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этди.
Полигонга ўзгача кўрк бериб турган ушбу объект ҳудудий ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари кўмаги билан қад ростлади.
Эндиликда маънавият ва маърифат улашувчи ушбу марказнинг 196 ўринли тантаналар зали маданий ҳордиқ ва турли тантанали тадбирларни ўтказиш, брифинглар хонасида халқаро миқёсдаги учрашувларни ташкил этиш имкони яратилди.
Ҳарбий хизматчилар билан ўтказилиши режалаштирилган амалий машғулотларидан олдин ўқ-дори сарф қилмасдан қуролдан ўқ отиш машқларини бажариш имконини яратадиган марказнинг иккинчи қисмида қурилган панорамали компьютерлаштирилган отиш тренажёри ва ўқув синфи юрт ҳимоячиларининг жанговар тайёргарлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.
17 ўринга мўлжалланган офицерлар ётоқхонаси дала чиқишлари, амалий машғулот ўтказиш, мусобақа ва танловларда иштирок этиш ҳамда халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасидаги тадбирларда қатнашиш учун келган офицер ва меҳмонларнинг мароқли дам олиши учун қулай шароит яратиб беради.
Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси ҳарбий-маъмурий сектори кўмаги билан 2020 йилда “Нукус” умумқўшин полигонида 13 та ҳарбий ва ижтимоий объектларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилгани натижасида бугун ҳарбий ўқув маркази жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган ва ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини юксалтиришга хизмат қиладиган масканга айланди. Полигонда замонавий кўринишда ихчам ва қулай шарт-шароитларга эга бўлган 400 ўринли иккита ётоқхона ва ўқув биноси ҳамда 300 ўринли ошхона янгидан қурилди ва зарур ускуна ҳамда мебеллар билан жиҳозланди.
Бошқарув пункти, 7 та ўқув синфи, 10 ўринга мўлжалланган тиббиёт пункти ҳамда ҳарбий хизматчилар учун кафетерий қайта қурилди. Махсус бўлинмалар билан жанговар тайёргарлик машғулотларини реал вазиятга максимал даражада яқинлаштирилган ҳолатда ўтказиш мақсадида разведка бўлинмалари учун яқин жанг олиб бориш шаҳарчаси, мерганлар йўлаги ҳамда тактик ва махсус машқларни бажаришга мўлжалланган кўп қаватли бино қад ростлади. Ҳарбий хизматчиларнинг жисмонан чиниқиши ҳамда турли спорт ўйинлари билан шуғулланиши учун мини-футбол майдончаси, гимнастика шаҳарчаси, волейбол майдончаси ҳамда рингни ўз ичига олган очиқ спорт мажмуи барпо этилди.
Жанговар техникаларни сақлаш парки, радиацион, кимёвий, биологик қуроллардан ҳимояланиш шаҳарчаси, жамоавий руҳий барқарорликни шакллантириш иншоотлари Ватан посбонларини ҳам руҳан, ҳам жисмонан тоблаб, машғулотларнинг сифатли ўтказилишини таъминлаб келмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати