Кардиология марказида бепул операциялар амалга оширилмоқда
2158
Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари Нукус шаҳридаги Кардиология марказида ўттизга яқин операцияларни амалга ошириш учун келди.
Мутахассислар юрак-қон томир касалликлари бор бўлган беморларга юқори технологик усуллар ёрдамида текшириш, яъни коронароангиография-юрак тож таризли артерияларининг торайган бўлимларини аниқлаш, уларга стент ўрнатиш амалиётларини ўринламоқда.
Бу амалиётлар, асосан «темир дафтар», «аёллар дафтари»даги ва кам таъминланган беморларга давлат ҳомийлигида бепул амалга оширилмоқта. Беморларнинг кўпчилигига ўткир миокард инфаркти таъсирида торайган томирларга стент ўрнатиш амалиёти қилиняпти.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассисларининг яна бир гуруҳи Чимбой туманида беморларни тиббий кўрикдан ўтказиб, юқори технологик мураккаб операцияларни амалга оширмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати