Қўнғирот тумани ҳокими тайинланди
4891
Бугун, 20-январь куни халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибида, Қўнғирот туманининг ҳокими лавозимига Мадаминов Бекзод Баходировични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 81 моддасининг 6 бандига мувофиқ, Қўнғирот туманининг ҳокими лавозимига Мадаминов Бекзод Баходирович тайинланди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов иштирок этди.
Маълумот учун, Мадаминов Бекзод Баходирович фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ғазначилик бошқармасининг бошлиғи, Беруний тумани бўйича ғазначилик бўлими бошлиғи, Беруний тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари каби бир қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган.
У бугунги кунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Қўнғирот тумани ҳокими лавозимида Қ.Халмуратов ишлаган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати