Сайловнинг ташкилий - ҳуқуқий асослари муҳокама қилинди
3937
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ташкилий - ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси аъзолари, туман ва шаҳар комиссияси раислари, ишчи гуруҳ раислари, маҳаллий Кенгашларнинг котибият мудирлари, ҳокимликларнинг ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Давлетов бошқариб борди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири С.Мамбетқадиров Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ҳуқуқий асослари, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов 2019 йилда бўлиб ўтган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишда йўл қуйилган камчиликлар ва уларни келгусида олдини олиш чора-тадбирлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Республика комиссияси раисининг ўринбосари Т.Мадумаров Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида шаҳар ва туман комиссияларининг вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ташкилий ишлар бўлими мудири, Республика комиссияси котиби А.Бобоев Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида Ишчи гуруҳларнинг вазифалари тўғрисида маъруза қилди.
Таъкидланганидек, Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг ҳам тегишли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорларга асосан, жорий йилнинг май ойида Қорақалпоғистон Республикасидаги барча 424 та ўзини ўзи бошқариш органида фуқаролар йиғинлари раислари сайловларини ўтказиш белгиланди.
Шунингдек, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунга асосан фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман комиссиялари ҳамда фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳар бир маҳаллада Ишчи гуруҳлар тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори билан тасдиқланган тадбирлар режасида сайловларни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман комиссиялари ҳамда Ишчи гуруҳлар учун амалий семинарлар ташкил этиш белгиланган. Чунки, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва уни юқори даражада ўтказиш ҳар биримиздан катта масъулиятни талаб қилади.

Тадбир иштирокчилари сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш борасида ўзларини қизиқтирган саволарга батафсил жавоб олди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати