Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича худудий вакили таништирилди
2476
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг кичик мажлислар залида видеоконференц алоқа орқали мажлис бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Қорақалпоғистон Республикаси суд бошлиқлари, Прокурор, Ички ишлар вазири, шунингдек тегишли вазирликлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари иштирок этти.
Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов очиб берди ва бошқариб борди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони асосида Омбудсманнинг ўринларда доимий ишловчи худудий вакили лавозими жорий этилди.
Мажлисда Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ҳудудий вакилини таништириш масаласи кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова сўзга чиқиб, Омбудсманнинг худудий вакили бўлиб тайинланган Женгис Шлимбетовнинг меҳнат фаолияти билан таништирди.

Маҳаллий ҳокимият органлари, тегишли вазирлик ва идоралар тарафидан Омбудсманнинг худудий вакили билан ҳамкорликда ишларни тизимли йўлга қўйиш бўйича келгуси вазифаларга тўқталиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ахборот хизмати