ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС ҚЎМИТА МАЖЛИСИДА
1873
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида мажлиси бўлиб ўтди. Унда Жўқорғи Кенгес депутатлари, тегишли соҳа раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этти.
Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси Д.Қурбаниязов очди ва бошқариб борди.
Мажлис кун тартибида «Нашрлик фаолияти тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикасининг қонун лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида Гендер тенгликга эришиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларнинг 2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши бўйича белгиланган чора-тадбирлар режасининг ижроси тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ахбороти, Мактабгача таълим соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган тадбирларнинг натижаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг ҳисоботи тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Барчамизга маълум, бугунги кунда юртимизда Ҳурматли Президентимизнинг раҳбарлигида ноширлик ва матбаа соҳасини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга, босма маҳсулотлариниинг бозорини ривожлантиришга, халқимизнинг маънавий дунёсини бойитишга, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, ёшлар орасида китобхонликни орттиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, Ҳурматли Президентимизнинг 2020 йил 16 мартдаги «Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг қабул қилиниши бу борадаги чора-тадбирларнинг кўламини янги босқичларга кўтармоқда.
Бугунги кунда ҳаракатдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси қонуни бундан деярли 20 йил аввал, яъни 2003 йилда қабул қилинган.
Сўнгги йиллардаги глобаллашув жараёнлари ва соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар билан янгиланишлар, тегишли норматив-ҳуқуқий базанинг борган сари мустаҳкамланиб бораётганлиги қонунчиликни янада такомиллаштириш зарурлигини келтириб чиқармоқда.
Шу билан бир қаторда, ноширлик ва матбаа соҳасида ҳозирги кундаги ишларнинг шароити босма ва полиграфия ташкилотлари орасида рақобат муҳитини кучайтиришни, муаллифлик ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш, сифатиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилишин чеклов, дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни нашр қилиш тартибини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Шуларни ҳисобга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси томонидан «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бу тайёрланган Қонун лойиҳаси тўғрисида кенгроқ тушинтириш бериш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Азамат Бекмуратов сўзга чиқди.
Ундан сўнг қонун лойиҳаси бўйича Жўқорғи Кенгес депутати Н.Матякупова, «Билим» нашрёти директори М.Низанов таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Кун тартибидан ўрин олган навбатдаги масала, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида Гендер тенгликга эришиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларнинг 2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар режасининг ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедованинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, қўмита мажлисида Мактабгача таълим соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг ҳисоботи ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
Бу масала бўйича Мактабгача таълим вазири Ж.Уснатдинованинг баёноти тингланди ва соҳада юз бераётган муаммоли масалалар бўйича Жўқорғи Кенгес депутатлари томонидан берилган саволларга жавоблар бериди.
Мажлис кун тартибига қўйилган масалалар тўлиғи билан кўриб чиқилиб, уларни Жўқорғи Кенгеснинг навбатдаги сессиясига киритиш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ахборот хизмати