Нукус туманида фестиваль бўлиб ўтди.
1867
Бугун Нукус туманида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятининг маданияти ва санъати фестивали ўтказилди.
Фестиваль доирасида Самарқанд вилояти ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-конференция, санъат усталари ва ёзувчи шоирлар билан туман ёшларининг учрашувлари, ҳар хил спорт мусобақалари ва бошқа тадбирлар ўтказилди.
Тадбирда спортнинг кичик футбол тури бўйича «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг кубоги» учун маҳалла ёшлари ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди, унда тумандаги 10 та маҳалла ёшларидан тўзилган командалар ўзаро беллашди. Беллашув якунида 1-ўринни «Оқманғит» овул фуқаролар йиғини, 2-ўринни «Қутанкўл» овул фуқаролар йиғини ва 3-ўринни «Қирантов» овул фуқаролар йиғини командалари эгаллади.
«Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида ўтказилган фестиваль доирасида гала-концерт бўлиб ўтди.
Унда дастлаб, кун давомида ўтказилган тадбир иштирокчиларига шунингдек, Жўқорғи Кенгес Раисининг кубоги учун ўтказилган кичик футбол спорт мусобақаси ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди.
Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасининг санъат усталари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларнинг назарига тақдим қилинди.
Гала-концертда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов ва Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев иштирок этди.