«Менинг диёрим – менинг Қорақалпоғистоним» кўргазмаси Тошкентда
2414
Жорий йилнинг 19 апрелдан 16 май кунига қадар Ўзбекистон санъат галереясида «Менинг диёрим – менинг Қорақалпоғистоним» номли Қорақалпоқ рассомларининг кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
19-апрел куни кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси
Д. Қурбаниязов сўзга чиқиб, йиғилганларни кўргазманинг очилиш маросими билан қизғин қутлади.
Кўргазма Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг қўллаб-қувватлаши билан, Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос агентлиги, И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи, Ўзбекистон Санъат академияси Қорақалпоғистон бўлими, Ўзбекистон санъат галереяси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Катта ретроспектив кўргазмада биринчи марта Қорақалпоғистонли 58 та рассомнинг 250 га яқин ижоди намоиш этилади.
Кўргазмада Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Р. Зарикеев иштирок этди.