Депутатларнинг «Муҳим ўн кунлиги»
1482
Жорий йилнинг 20-30 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутатлари, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари орасида «Муҳим ўн кунлик» лойиҳаси ўтказилмоқда. Лойиҳа доирасида депутатлар сиёсий партия раҳбарлари билан келишилган график асосида ўзлари сайланган ҳудудларда ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказмоқда.
Мана шундай дастлабки учрашув Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Беруний туманидан сайланган депутат Саёра Имамова ўзи сайланган ҳудудида ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.
Шундан сўнг 53 сонли умумий ўрта таълим мактабида учрашув ўтказиб, сайловчиларнинг мурожаатларини тинглади. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга кўра, «Тоза нур» ҳудудида яшовчи фуқаролар томонидан улар яшаётган манзилда электр токи пастлиги, ички йўлларнинг насозлиги, оқаба сув келадиган ариқларнинг йўқлиги билдирилди.
Мурожаат бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиб, муаммоларнинг ечими бўйича ёрдам бериладиган бўлди. Навбатдаги учрашув ўрни «Ўндириш» манзили. Шу ердаги аҳолини ҳам кўп йиллардан буён ичимлик суви муаммоси қийнайди.
Бу ҳудуднинг муаммоси 2022-2024 йилларнинг дастурига киритилган. Шунга қарамасдан халқнинг сувсизликдан қийналиб келаётганлигини инобатга олиб, мутасадди ўринларга муддатидан олдин сув қувурларини тортиб беришда амалий ёрдам беришини сўраб депутатлик сўрови юбориладиган бўлди. Ушбу манзилдаги яна бир мурожаат «Ёшлар дафтари»га киритилган Достон Алламов томонидан ўзини-ўзи банд қилиш учун мулътитрактор олишда амалий ёрдам сўралди. Бу масала бўйича ҳам дапутат томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиб, масаланинг ижобий ҳал бўлишин таъминланишини билдирди.
Жўқорғи Кенгес депутати Мурат Гаиповнинг ўз сайловчилари билан учрашуви Тахтакўпир туманидаги «Мақпалкўл» ва «Отакўл» қишлоқ фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтди. Учрашувда шу ҳудудлардаги аҳолининг мурожатлари тингланди ва ечими бўйича тегишли соҳаларга депутатлик сўровлар юборилиб ҳар бир мурожаат назоратга олинишини билдирди.