Тахиатош туманида Сурхондарё вилоятининг делегацияси сафарда бўлди
1701
Жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига бўлган ташрифи давомида белгилаб берган вазифалари асосида Тахиатош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш халқнинг турмуш даражисини янада яхшилашда амалий ёрдам кўрсатишга Сурхондарё вилояти бириктирилган.
Жорий йилнинг 22 апрель куни Сурхондарё вилояти ҳокими раҳбарлигидаги делегация аъзолари тумандаги амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Республикамизга келди.
Делегация аъзолари Нукус халқаро аэропортида Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов ва Ҳукумат аъзолари томонидан кутиб олинди.
Республикамизга келган Сурхондарё вилояти делегацияси Тахиатош туманинда ташкил этилган вилоят штабининг фаолияти билан танишди. Штабда 2022-2024 йилларда Тахиатош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан таништирилиб, йўлга қўйилаётган лойиҳалар ҳақида презентациялар ўтказилди.

Ўндан сўнг делегация аъзолари Тахиатошли нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда янгидан ташкил этилаётган «Ёшлар боғи»нинг лойиҳаси билан танишиб, дарахт экиш акциясини бошлаб берди.
Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари тумандаги 1- ва 2-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ва 11-сонли мактабгача таълим ташкилотларида бўлди.
Мактабларда Қорақалпоғистонли ва Сурхондарёли ўқувчи ёшлар орасида «Беш ташаббус - беш имконият» шиори асосида тадбирлар ташкил этилди. Тадбир давомида Тахиатошли ўқувчиларга 3000 та китоблар жамланмаси топширилди.
Шунингдек, делегация аъзолари 11-сонли мактабгача таълим ташкилотининг иши, бу ерда болаларнинг тарбияланиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига ҳар хил ўйинчоқлар совға қилинди.
Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилояти маданияти ходимларининг гала - концерти билан якунланди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов, Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев иштирок этди.