Жўқорғи Кенгес Раиси Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди
1900
Жорий йилнинг 28 апрель кунидан Европа иттифоқи делегацияси элчи Шарлотта Адриан раҳбарлигидаги Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари раҳбарлари республикамизда сафарда бўлмоқда.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов делегация аъзоларини қабул қилди.
Қабулда Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов делегация аъзоларини республикамизга ташрифи билан самимий қутлаб, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, соҳаларда олиб борилаётган ишлар, шунингдек, Орол денгизи фожиасининг салбий оқибатларини юмшатиш учун Иттифоқга аъзо давлатлар томонидан амалга оширилаётган тадбирларни алоҳида такидлаб ўтди.

Ўз навбатида элчи Шарлотта Адриан самимийлик билан қабул қилгани учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раисига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Қабулдан сўнг делегация аъзолари билан маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларининг Пресс-конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Оролбўйи ҳудудида экологик фожиа оқибатларини юмшатиш ва яшил ўрмонзорлар билан қопламалар пайдо қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, Ўзбекистондаги БМТ ҳомийлигидаги Орол минтақаси учун кўпшериклик траст жамғармаси доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, Европа Иттифоқи давлатлари билан ташқи савдо айланмаси масалалари бўйича совол-жавоблар бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати