Хотира ва қадрлаш куни нишонланди
3274
Пойтахтимизда Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг 77 йиллиги нишонланди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камалов, республика парламенти ва ҳукумати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг, ўқув юртларининг, жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов, Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ. Сариев ва бошқа расмий вакиллар ҳарбий оркестр мусиқаси остида ҳайкал олдига гулчамбарлар қўйди.

Тадбирга вазирликлар ва идоралар, ўқув юртлари, жамоат ташкилотлари, жанговар интернационалистлар ва фахрийлар номидан ҳам гулчамбарлар қўйилди.
Ундан сўнг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати