КАРАНТИН ДАВРИДА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
1134
27-апрель куни халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида онлайн тарзда Нукус шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов, Жўқорғи Кенгес депутатлари, ҳукумат аъзолари иштирок этди.
Таъкидланганидек, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилган эди. Бугунги кунда бу ҳаракат халқимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланиб, карантин даврида ёрдамга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, бу борада шаҳар ва туманларда тадбиркорлик субъектларининг ташаббуслари асосида оилаларга ҳомий сифатида бириктирилиб, 3 ойлик дастурлар ишлаб чиқилмоқда.
Сессия кун тартибидаги асосий масалалар - коронавурус пандемиясы даврида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, туманда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми, бюджетга кафолатланган тўловлар ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида карантин даврида айрим корхоналар фаолиятини давом эттириш, шунингдек, 2019-2022 йилларда Беруний туманида амалга ошириладиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш манзилли дастурига киритилган лойиҳалар бажарилиши бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Республикамиз раҳбари Муҳтарам Президентимиз белгилаб берган бугунги кундаги энг устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб, кун тартибидаги масалалар бўйича сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишларни танқидий баҳолади ва кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни белгилаб берди.
Билдирилган фикр ва таклифларни, айтиб ўтилган камчиликларни ҳисобга олиб, туман Кенгаши депутатлари тегишли қарор қабул қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати