Ўзбек миллий мақом санъати маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимига автобус топширилди
2301
Мақом миллий санъати халқимизнинг қадимий тарихи, бой анъаналарини ўзида мужассам этган бебаҳо маданий бойлигимиз ҳисобланади. Сўнги йилларда барча соҳалар қаторида маданият ва санъатга, шунингдек мақом миллий санъатини ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.
Бугун Ўзбек миллий мақом санъати маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан автобус топширилди. Ўз навбатида, ансамбль жамоаси миннатдорчилигини билдириб, мақом санъати иштиёқмандлари учун республикамизнинг барча жойларида концерт дастурлари юқори даражада ташкиллаштирилиши ва халқимиз назарига тақдим этилишини таъкидлади.


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати