Коммунал ва давлат-хусусий шериклик асосида хизмат кўрсатиш борасидаги масалалар кўриб чиқилди
1797
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигида давлат-хусусий шериклик асосида халқимизга хизмат кўрсатиш, кўп қаватли уй-жойларни бошқариш ва бошқа аҳамиятли масалалар бўйича мажлис ўтказилди.
Унда соҳа мутасаддилари, коммунал хизмат кўрсатувчи, ижтимоий объектларга бириктирилган давлат-хусусий шериклик корхоналари, шаҳар ва туманларнинг тозалигига масъул муассасалар иштирок этди.
Ўтказилган мажлисда дастлаб бугунги кунда республикамиз ҳудудида коммунал хизмат кўрсатиш, жойларнинг озодалигини сақлаш, фуқароларга маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги йўл қўйилаётган камчиликларга тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, бугунги кунда хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан фуқароларнинг қарздорлигини ундириш ишлари қониқарли даражада олиб борилмаганлиги ва бошқа шу каби қатор масалалар сўз этилди.
Бундан ташқари, ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумида сифатли иситиш билан боғлиқ бириктирилган давлат-хусусий шериклик корхоналарининг фаолияти, йўл қўйилган камчиликлар ва галдаги амалга оширилиши лозим бўлган аҳамиятли масалалар кўриб чиқилди.
Мажлис давомида қатор вазифалар белгилаб олиниб, тегишли топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати