ҚЎЙҚИРИЛГАН ҚАЛЪА
13059
Мил.ав. IV аср – мил. IV аср
Қўйқирилган қалъа диаметри 80м доира формасида қурилган. Ўртада диаметри 44,4м чамасидаги 2 қаватли иншоот бўлган. Археологик қазиш ишлари ўртадаги иншоотнинг астрономик тадқиқотлар олиб бориш учун қурилганлигини аниқлади. Таҳминларга кўра Фомальгаут юлдузи энг ёруғ юлдуз ҳисобланиб, Қўйқирилган қалъанинг қурилиши ушбу астрал символга бағишланган. Фомальгаут араб тилида “Жанубдаги балиқнинг оғзидан оққан сувнинг охири» маъносини англатади, яъни сув стихияси билан боғлиқ бўлган. Қадимги Хоразм дехқончилигида сувга сиғиниш (культ) катта аҳамият касб этган.
Қўйқирилган қалъада топилган керамикадан одам ҳайкалчалари формасида ишланган оссуарийлар Ўзбекистон халқлари тарихи музейида сақланмоқда.

