МИЗДАХҚОН
6427
Археологик-архитектура комплекси. Мил. авв. IV аср – мил. XIV аср
Қадим Миздахқон археологик-архитектура комплекси 200 га дан ошиқ майдонда, Хўжайли - Куҳна - Урганч (Туркманистон) автомобиль йўли бўйида жойлашган.
Комплекснинг асосий қисмлари Хўжайли шаҳрининг жанубий-ғарбида учта тепаликда жойлашган. Комплексга Гаур-Қалъа, Шамун-наби, Назлимхон Сулув, Халифа Ражаб мақбаралари киради. Археологик қазиш ишлари давомида сийрак учрайдиган оссуар “қабристонлари”, тангалар, ҳар хил рўзғор буюмлари, шиша, тилодан юқори савияда ишланган буюмлар топилди.


