КАТТА ГУЛДУРСУН
4045
Қалъа мил.ав. III–IV асрлар, мил. XII–XIII асрлар
Ката Гулдурсун – Қадим Хоразмнинг энг йирик чегара қалъаларидан ҳисобланади. Кўлами 350х230 м тенг бўлган майдонга эга. Ичида олиб борилган қазиш ишлари вақтида археологлар томонидан қадим ва ўрта асрларга тегишли материаллар топилди: ўрта асрларга тегишли сопол идишлар, бронзадан ишланган безак буюмлари, қадим ва ўрта асрларга тегишли тангалар. Бу тангалар бўйича қалъада ҳаёт 1220 йиларгача – яъни Мухамад Хоразмшох бошқарган давр, Чингисхон босқинчилигига қадар давом этган.