ЖАМПИҚ ҚАЛЪА
6697
Ушбу кўҳна шаҳар Султон Увайс тоғ тизмасининг жанубий-ғарбий қисмида жойлашган. Ушбу қалъа Амударё ўнг соҳилининг энг кўркам ёдгорликларидан бири ҳисобланади. У мураккаб тузилишга ега. Унинг шарқий қисмида тўғри бурчакли қўрғон сақланиб қолган. Унинг паҳсадан ясалган деворлари жипс ярим-устунлар билан безатилган бўлиб, тепалари жуфт поғонали аркалар билан якунланади.
Қалъанинг илк қисми милоддан аввалги IV асрдан милодий I асрларгача қурилган бўлсада, унинг бугунги кунгача сақланиб қолган деворлари милодий IХ-Х асрларда қурилган. Кўҳна шаҳарда топилган тангалар, ушбу ҳудудда оҳирги марта қачон аҳоли истиқомат қилганлигини (мил. ХII-ХIV асрлар) аниқлашга ёрдам берган.
Ўрта асрларда ушбу шаҳардан порт шаҳар сифатида фойданилган. Қазишмалар давомида бу ердан шарқ ва ғарб давлатларидан (Хитой, Миср, Ёвропа, Ҳиндистон) келтирилган кўплаб топилмалар топилган.






