Тўрткўл тумани ҳокими тайинланди
Бугун, 30-апрель куни халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари 9-сессияси бўлиб ўтди.
Сессиянинг кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Сессияда Тўрткўл тумани ҳокими лавозимига Худайбергенов Илхомбой Тилавбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Таклиф этилган номзодни туман Кенгашининг депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.
Сессияда Худайбергенов Илхомбой Тилавбаевич Тўрткўл тумани ҳокими этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз И.Худайбергенов меҳнат фаолияти давомида Ички ишлар органларида, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда самарали фаолият олиб борган.
Шунинг билан халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари 9-сессияси ўз ишини якунлади.