Қувайт давлатининг ташқи беғараз маблағлари асосида бепул операциялар ўтказилмоқда
Юртимизда ҳурматли Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан халқаро грантлар ва ташқи беғараз маблағларни кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимиз бўйича "Соғломлаштириш ойлиги" доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни яшаш ҳудудининг ўзида соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Қувайт давлатининг ташқи беғараз маблағлари асосида Республика ихтисослаштирилган Кардиология, Кўз микрохирургияси марказларининг минтақавий филиали ва болалар тиббиёт марказларида - Қувайт давлатининг "Ал-амал" халқаро жарроҳлик гуруҳининг шифокорлари келиб, фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказди ва операцияларни амалга оширмоқда.