Боксчи қизимиз Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди
342
Иордания давлатида спортнинг бокс тури бўйича кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида боксчимиз Улбосын Жалғасбаева ярим финалда украиналик рақиби устидан ғалаба қозониб, финалга йўлланма олган эди.
Чемпионат баҳсларида муносиб иштирок этган боксчимиз финалда рингга кўтарилиб, якунда кумуш медалга сазовор бўлди.
Чемнионликка озгина омад етишмаган бўлсада, кўрсатган юқори натижаси билан Улбосын Жалғасбаева Қорақалпоғистон бокс тарихидан муносиб ўрин эгаллади.