Халқаро автомобиль йўлида реконструкция ишлари давом этмоқда
Республикамиз ҳудудидан ўтувчи халқаро автомобиль йўлининг ўтказувчанлигини ошириш борасида Президентимизнинг қарор ва фармонлари асосида босқичма-босқич реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли Президентимизнинг 2024 йил 24 декабрь кунги "2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 454-сонли қарори асосида А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 698-723-км оралиғини реконструкция қилиш белгиланган эди. Қурилиш ишлари учун 2025 йилга 71.2 млрд. сўмлик маблағ ажратилган бўлиб, автомобиль йўлининг ушбу ҳудудига асфальтобетон қопламасини ётқизиш режалаштирилган.
Ҳозирги вақтда 720-721-км оралиғида асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мазкур автомобиль йўлининг 673-698 км оралиғини цементобетон қопламага ўтказиш бўйича ишлар ҳам давом этмоқда.