"Бестөбе"га олиб борувчи автомобиль йўлига асфальт ётқизилмоқда
339
Ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан Қорақалпоғистон Республикасида «Зарбдор» тажрибаси асосида шакллантирилган «Драйвер» лойиҳаларни амалга ошириш дастури қабул қилинган эди.
Дастур доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан 95В027 (4К40) «А380 автомобиль йўли (749 км.дан) - Нукус паррандачилик фабрикаси» автомобиль йўлининг 4 км қисмида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мазкур автомобиль йўли Нукус шаҳридан «Бестөбе» МФЙ ҳудудига олиб борувчи асосий йўллардан бири бўлиб, йўлнинг қолган қисмларида ҳам белгиланган дастурга асосан таъмирлаш ишлари олиб борилади.