Жўқорғи Кенгес Раиси Кегейлида аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Кегейли туманида аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш, фуқароларнинг даромад олишига кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида туманда бўлди.
Дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси тумандаги пиллакорлар томонидан пилла парвариши бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Бундан сўнг Ободонлаштириш бошқармаси майдонларида манзарали ва мевали дарахт кўчатларини етиштириш бўйича ишлар кўриб чиқилди. Камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, питомниклар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Туманда «LANKO MIYA» қўшма корхонаси томонидан янги йирик ҳажмли мебель учун махсус маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилаётган бўлиб, корхона фаолияти кўздан кечирилди. Ишларни жадаллаштириш бўйича учраётган муаммолар тингланиб, шу жойнинг ўзида ижобий ечим топиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Кегейли тумани «Ақтуба» овул фуқаролар йиғини ҳудудида қад ростлаган "Янги Ўзбекистон" массиви ҳудудида барпо этилаётган кўп қаватли бинолар қурилиши жараёни ҳам кўздан кечирилди. Мутасаддиларга қурилиш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, сифатли қилиб бажарилишини таъминлаш бўйича топшириқ берилди.
Жўқорғи Кенгес Раиси «Нурли бўстон» МФЙ ҳудудида тадбиркорлик субъектларининг ишлари билан яқиндан танишди. Хусусан, маиший хизмат кўрсатиш маркази, "Кегейли мебель" МЧЖнинг мебель ишлаб чиқариш корхонаси, "Миллий кийимлар" савдо шохобчасининг тикув цехлари кўздан кечирилиб, тадбиркорлар доимий қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
«Жылўан жап» МФЙ ҳудудида томорқасидан самарали фойдаланаётган Рима Базарбаеванинг иссиқхонасидаги ишлари кўздан кечирилди. Унинг оз ердан мўл ҳосил олишга қаратилган ташаббуси кўпчиликка намуна бўлиши кераклиги таъкидланиб, қўшимча иссиқхонасини кенгайтириш учун 10 млн. сўм маблағ ажратиш бўйича масъулларга топшириқ берилди.