Жўқорғи Кенгес Раиси раҳбарлигида Кегейли туманини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Кегейли туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши масалаларига бағишланган мажлис ўтказди.
Унда дастлаб амалга оширилаётган ишлар бўйича ўрганишлар натижалари, тумандаги инвестиция лойиҳалари, ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг оилаларида амалга оширилаётган ишлар таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, ободонлаштириш ишлари ва иқтисодий кўрсаткичлар чуқур муҳокама қилиниб, йўлларни таъмирлаш, ижтимоий объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш чоралари кўриб чиқилди.
Республика раҳбари томонидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилот ва мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб олинди. Бундан ташқари, ўз вазифасини бажаришда қатор камчиликларга йўл қўйган айрим муассаса раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораси қўллаш, зарур бўлса, лавозимига муносиблигини ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.