Жўқорғи Кенгес Раиси Чимбой туманида кўча бошилари билан учрашди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида ечимини кутаётган масалаларни аниқлаш ва муаммоларга ечим топиш бўйича Чимбой туманидаги кўча бошилари, нуроний-оқсоқоллар билан учрашди.
Унда дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Президентимизнинг «Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар) ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида»ги 132-сонли қарори қабул қилиниб, шу асосда Чимбой туманини 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, белгиланган вазифалар ҳақида кенг тушунча берилди.
Ўз навбатида, кўча бошилари мамлакатимизда олиб борилаётган эзгу ишлар, айниқса, Қорақалпоғистонга, шу жумладан, Чимбойга қаратилаётган эътибордан миннатдор эканлигини алоҳида тилга олди.
Шу билан бирга, маҳаллаларни обод қилиш, инфратузилма муаммоларини ҳал этиш ва халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш борасида яна қилиниши лозим бўлган қатор долзарб масалаларни кўтарди.
Жўқорғи Кенгес Раиси бу муаммоларга келгусида, албатта, ечим топилишини ва ўзи шахсий назоратга олишини билдирди.