Орол денгизи қуриган тубида шўрга чидамли Arundo donax ўсимлиги синовдан ўтказилди
344
Экология вазирлиги лойиҳаси доирасида олиб борилган тадқиқотда, бу гигант қамиш тури оғир шароитларга мослашувчанлиги билан ажралиб турди.
Илдизлари 2 метр чуқурликка етиб, ер ости сувларидан фойдаланади. Урганч ва Қорақалпоғистондан олинган илдиз куртаклари билан экилган кўчатларнинг яшаб қолиш даражаси 90 фоиздан ошди. Ушбу усул Орол тубини кўкаламзорлаштириш ва экологик тиклаш учун истиқболли йўлдир.