Қўнғирот туманида фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва даромад олишига кўмаклашиш бўйича ишлар кўздан кечирилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Қўнғирот туманидаги «Қўнғирот» ОФЙ ҳудудида яшовчи томорқа ер эгаси Оразбаев Турғанбай, ўз брендига эга «СарбиРамазан» биогумус ишлаб чиқариш фирмаси эгаси «Саноат» маҳалла фуқаролар йиғини фуқароси Даўлетияров Байрамбай ҳамда, асаларичилик билан шуғулланаётган Жуманиязов Мансурнинг ишлари билан танишди. Томорқалардаги ҳосил олиш бўйича ташкил этилган ишлар кўздан кечирилиб, озгина ерни юқори даромад манбаига айлантиришга қаратилган бундай тажрибалар кўпчиликка намуна бўлиши кераклиги таъкидланди.
«Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида имтиёзли кредит олиб, ўз хонадонида мебель ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Бегзад Ашировнинг ишлари бориб кўрилди. Тадбиркорликни кенгайтириш бўйича тавсиялар берилиб, улар доимий қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
«Кийет» ОФЙ ҳудудида «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан «Бир контур бир маҳсулот» мезони асосида 15 гектар ер майдонида амалга оширилаётган лойиҳа кўриб чиқилди. Бириктирилган фуқароларнинг қўшимча даромад олишига кўмаклашиш бўйича ушбу ташаббусни тўлиқ амалга оширишда барча чораларни кўриш бўйича топшириқлар берилди.
Жўқорғи Кенгес Раиси «Алмазар» МФЙ ҳудудидаги ижтимоий уй аҳолиси билан учрашди. Уларнинг муаммоларини тинглаб, мутасаддиларга кўтарилган масалаларга тез фурсатда ижобий ечим топиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.