ҚДУда Экотизимлар ва биохилма-хилликни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон-Германия маркази - УзГЕБнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида "Биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш ва Ўзбекистон Республикасидаги экотизимлар - Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик салоҳияти" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. 
Конференция доирасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Экотизимлар ва биохилма-хилликни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон-Германия маркази - УзГЕБнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев, Ўзбекистон ва Германиянинг илм-фан, таълим ва инновация соҳасидаги етакчи муассасалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Марказнинг очилиши нафақат илм-фан, балки экологик хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва халқаро илмий ҳамкорлик учун муҳим воқеа эканлигини таъкидлади.
Ушбу Марказ минтақавий ва халқаро миқёсда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган муҳим ташаббус бўлиб, у Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш стратегиясига ҳамоҳанг тарзда фаолият юритади.


